Самарқанд давлат университети Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Шаҳзода Негматова ва ректор маслаҳатчиси Ислом Рустамов “Талаба хавфсизлиги” ойлиги доирасида масъуллар ҳамроҳлигида Оқсарой ва Хўжа Аҳрори Валий маҳаллаларида ижарада турувчи тарих факультети талабалари билан учрашди.

    Ёшлар билан самимий суҳбатлашган Шаҳзода Негматова уларнинг ижара шартномаси, ёшларнинг ишлаш истаги бор ёки йўқлиги тўғрисида суҳбатлашиб, ишламоқчи бўлган талабаларга СамДУ Карера ва бандлик марказида алоҳида ёрдам берилишини таъкидлади. Шунингдек, у агар талабаларда турар-жой билан боғлиқ ҳар қандай муаммо бўладиган бўлса, бевосита биринчи проректорга мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди. Ўқиш, ўз соҳасининг илғор мутахассиси бўлиш бугунги куннинг долзарб шартларидан бири эканлигини таъкидлаб, талабаларга омад тилади. 

    - Самарқанд давлат университети тарих факультети биринчи босқич талабасиман, - дейди Диёрбек Нарзиқулов. – Ижарада турсакда бизга ижара ҳақининг 50 фоизи тўлаб берилмоқда. Қиш яқинлашаётган бўлсада, хонамизда барча шароитлар бор. Ўқитувчиларимиз ҳам тез-тез хабар олиб туришибди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.