Мартабали меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашув ўтказади....

    Қирол Абдулла номидаги Саудия Арабистони Фан ва технология университетига 2009 йилда асос солинган. Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ ибн Абд ал-Азиз шарафига номланган. Nature Index бўйича энг тез ривожланаётган 40  университетлар қаторига киритилган.

    Ушбу университетда 11 йўналишда, яъни амалий ва ҳисоблаш математикаси, кимё, биология, компьютер, денгиз фанлари, ер фанлари ва муҳандислик, материалшунослик ва муҳандислик,  автомобиль муҳандислиги ва кимёвий,  биологик муҳандислик бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилади.

    KAUST олий таълим билан бирлаштирилган ўзига хос ҳамкорлик орқали фан ва технологияни ривожлантиришни мақсад қилган. Саудия Арабистони ва бутун дунёда инновациялар, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришда муҳим йўналишларга эга ҳисобланади.

Самарқанд давлат университети

 Ахборот хизмати.