Она тили – муқаддас, буюк...

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида 21 октябрь – Ўзбек тили куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Кимё факультети талабалари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар аввалида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради. Талабалар томонидан тилимизни мадҳ этувчи ҳикматли сўзлар, шеърлар ва мумтоз адабиётимиз намуналари ижро этилди.
Хусусан, сўнгги йилларда тилимизга берилаётган алоҳида эътибор ҳақида ёшларга маълумот берилди. Уларнинг ўзбек тилини янада ривожлантириш, ёшлар орасида миллий тилимиздан ифодали фойдаланишни одатга айлантириш бўйича фикрлар тингланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.