21 – октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

    Унда Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам иштирок этди.

    Тадбир аввалида халқимизнинг миллийлиги, ўзлиги ва барча қадриятларини ўзида жам этган она тилимизга эътибор бугун ҳар қачонгиданда кучайганлиги таъкидланди. Хусусан, бугун дунё бўйича 50 миллион киши ўзбек тилида сўзлашиши факт сифатида келтирилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.