Самарқанд давлат университети олимлари хориж тажрибасини ўрганишда давом этади…

Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров ва СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори, доцент Тошпўлат Ражабовлар аграр соҳага оид хориж тажрибасини ўрганиш мақсадида Италияга жўнаб кетди.
Олимлар Италиянинг Болонья, Падово, ҳамда Сапиенза университетларига ташриф буюриб, бир қатор музокаралар олиб боришни мақсад қилган. Жумладан, Болонья университетининг Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат илмлари факультети профессор-ўқитувчиларининг ўқув ва илмий фаолиятини ўрганиш, факультетда мавжуд халқаро боғдорчилик магистратура мутахассислигига СамДУ талабаларини жалб қилиш имкониятларини кўриш, ўқув ва илмий-тадқиқот лабораторияларининг фаолияти ва инфратузилмаси билан танишишни режа қилган. Шунингдек, дала тажриба синов майдонларига тадқиқотлар қўйиш усулларини ўрганиш, профессор-ўқитувчилардан СамДУ да фаолият олиб боришлари бўйича келишувларга эришиш кўзда тутилган.
Падово ва Сапиенза университети билан эса агрономия ва табиий фанлар фаолияти билан танишиш, халқаро алмашинув дастурларини ўрганиш ва СамДУ талабаларини жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқиш ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви бўйича келишувга эришиш режа қилинган.
Бундан ташқари Венгриянинг Сегед, Қишлоқ хўжалиги ва ҳаёт фанлари университети билан музокаралар олиб бориш ҳам мақсад қилинган…
Бу ҳақида батафсил маълумот берамиз…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.