Самарқандда ўз ишини бошлаган “Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур” мавзусидаги халқаро симпозиум Туркияда давом этмоқда...

Туркиянинг Бурса шаҳридаги Отатурк конгресс маданият марказида симпозиумнинг расмий очилиши маросими ўтказилди. Унда Самарқанд давлат университети ҳамда Анқара Йилдирим Боязид ва Бурса Улудағ университетлари, шунингдек, Туркиядаги симпозиум ишини қўллаб-қувватловчи муассасалар вакиллари қатнашди.
Маълумот учун симпозиумнинг Туркиядаги йиғилишларида Самарқанд давлат университетидан СамДУ тарих факультети декани, профессор Дилфуза Жўрақулова ҳамда жаҳон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси Сирожиддин Ўсаровлар иштирок этмоқда.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.