Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов:

"Бугунги кунда замонавий ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълим сифатини янада ошириш масалаларини ҳал қилиш учун халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Ушбу форум ана шундай манфаатли вазифаларни амалга оширишда ўзига хос ҳамкорлик муҳити ҳозирламоқда. Форумда икки мамлакат томондан 20 дан ортиқ соҳалардан вакиллар иштирок этаётгани ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча тармоқларида мукаммал алоқалар йўлга қўйилишини таъминлайди..."
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.