Халқаро ҳамкорлик

Самарқанд давлат университетига Франция элчхонасининг таълим бўйича аттачеси Серж Беллини ва Валбонна лицейи директори Эрик Петилар бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Ташрифдан асосий мақсад Валбонна лицейнинг математика, информатика ва адабиёт фани ўқитувчилари билан ҳамкорлик қилишдир.
Меҳмонлар дастлаб СамДУ даги “Campus France” тил марказида роман-герман тиллар кафедраси ўқитувчилари билан учрашиб, унинг фаолияти билан танишди.
Шундан сўнг, СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов меҳмонларни қабул қилди. Учрашувда табиий фанлар, физика, IТ йўналишида талабаларни Франция олий ўқув юртларига тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида Самарқанд давлат университетининг талабалари Франциянинг муҳандислик олий ўқув юртларида ўқиш истагини билдиришса, Валбонна лицейи бевосита ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.