СамДУ олимлари Болония университетининг илмий-тадқиқот лабораторияларни ўрганмоқда…

Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров ва СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори, доцент Тошпўлат Ражабовлар Болонья университети тажрибаларини ўрганишда давом этмоқда.
Олимлар Болонья университетида тупроқ таҳлили, микробиология, уруғлар сифатини текшириш, энтомология, ўсимликлар фитопатологияси, фиотехнология ва молекуляр таҳлил ҳамда иссиқхона ва фитотрон комплекси каби илмий-тадқиқот лабораторияларига ташриф буюриб, уланинг асосий илмий-тадқиқот йўналишлари билан яқиндан танишди.
Шунингдек, лаборатория ходимлари билан истиқболдаги ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари бўйича келишувларга эришилди. Музокаралар давомида биотехнология ва молекуляр таҳлил лабораторияси ходимлари Dr. Энрико Ноли ва Dr. Катиа Газеттиларнинг СамДУга тажриба алмашиниш мақсадидаги ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.
Ушбу замонавий лабораториялар билан танишиш жараёнида Болонья университети тажрибасига асосланган ҳолда СамДУ да янги ташкил этилаётган Агробиотехнологиялар трансфери лабораторияси учун қиммати маълумотлар йиғилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.