Ҳурматли Ақназар Бекдурдиевич!

    Сизни таваллуд кунингиз билан самимий табриклайман.

    Етмиш ёш умрнинг донишмандлик фасли бошланишидир. Тўпланган тажрибалар, катта илмий салоҳиятни ёшларга етказиш, шогирдлар ардоғида бўлиш, муборак бўлсин.

    Сиз Самарқанд давлат университетида математика фани ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдасиз.

    Илмий-педагогик фаолиятингиз давомида 3 фан доктори, 15 фан номзоди тайёрладингиз. Монографиялар, кўплаб дарслик ва  ўқув-услубий қўлланмаларингиз нашр этилган. Ушбу маълумотларнинг ўзи ҳам Сизни фидойи олим, заҳматкаш устоз, илм-фан намояндаси  эканлигингизни англатади.

    СамДУ профессор-ўқитувчилари Сиз билан ҳақли равишда фахрланади.

    Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман.

    Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, касбингизга барака берсин.

 

Рустам Холмуродов,

Самарқанд давлат университети ректори,

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби.