Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров ва СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори, доцент Тошпўлат Ражабовлар Италиядаги «Далмонте» йирик кўчатчилик компанияси фаолияти билан танишди…

    Ушбу ташкилот 20 га яқин ноёб ва қимматбаҳо дарахтларнинг кўчатларини етиштиришга ихтисослашган.

    Олимлар компания асосчиси Пиетро Далмонте билан учрашиб, кўчатчилик соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда мевали дарахтлар кўчатларини Италия технологояси асосида етиштиришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди. Шунингдек, Италия шароитида етиштирилган олма ва ток кўчатларини Самарқанд шароитида ўстириш ва боғлар ташкил этиш режалаштирилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.