ЎзР ФА Ботаника институти олимлари томонидан Самарқанд давлат университетида семинар ўтказилади…

2022 йил 15-16 ноябрь кунлари Самарқанд давлат университетида ўтказиладиган “Марказий Осиё яйловлари: глобал муаммолар ва глобал имкониятлар” номли халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти томонидан 15 ноябрь куни СамДУ да “Ўзбекистон ўсимликлар хилма-хиллигини тадқиқ этишнинг замонавий босқичи: рақамли технологияларнинг ўрни ва фойдаланиш истиқболлари” мавзусида илмий-ўқув семинар ташкил қилинади. Мазкур семинарда Ботаника институти Ўзбекистон флораси лабораторияси мудири, академик Комилжон Тожибаев бошчилигидаги илмий ходимлар ўз маърузалари билан иштирок этади. Маърузалар Ўзбекистонда Ботаника соҳасида қўлланилаётган энг замонавий тақдиқот усуллари ва уларнинг натижаларига бағишланган бўлиб, йиғилганларга тақдимот кўринишида ёритиб берилади…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.