СамДУ Ботаника боғини такомиллаштиришда Европанинг энг қадимий Ботаника боғлари билан ҳамкорлик қилади…

Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров ва СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори, доцент Тошпўлат Ражабов аграр соҳага оид хориж тажрибасини ўрганиш мақсадида Италия ва Венгрия тажрибаларини ўрганмоқда…
Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Мухтор Носиров Италиянинг Падово университети Ботаника институти ва Ботаника боғи директори, профессор Томас Рамазотти билан учрашди.
Музокаралар давомида СамДУ Ботаника боғи билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Падово университети Ботаника боғи Европанинг энг қадимий ва биринчи ташлил топган боғи ҳисобланади. Ушбу майдон 500 йиллик тарихга эга.
СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори, доцент Тошпўлат Ражабов Венгриянинг Этвос Лоранд илмий-тадқиқотлар миллий тармоғига кирувчи Ботаника ва экология институти директори Петер Одор ва Орсоля Валко, Балазс Деак билан музокаралар олиб борди.
Шунингдек, институт директори Др. Петер Одор билан Венгрия миллий Ботаника боғи ва Самарқанд давлат университети Ботаника боғи ўртасида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш келишилди. Айниқса, СамДУ Ботаника боғининг систематик коллекциялари билан бойитиш мақсадида Венгрия миллий Ботаника боғидан ўсимлик уруғларини жўнатиш режалаштирилди.
Маълумот учун, Венгрия миллий Ботаника боғи 150 йиллик тарихга эга бўлиб, 30 гектар майдонда 12 мингдан ортиқ маҳаллий ва дунёнинг бир қатор мамлакатларидан олиб келинган, турли ҳаётий шаклларга мансуб ўсимлик турларига эга…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.