Самарқанд давлат университети ва халқаро “Олтин мерос” фонди ҳамкорлиги

Самарқанд давлат университетига халқаро “Олтин мерос” фонди Анқара бўлими бошлиғи Сулейман Мерданоғлу бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Меҳмонларни СамДУ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Хушвақтов қабул қилди.
Икки томонлама олиб борилган музокараларда Самарқанд давлат университети талабаларини турк тили бўйича халқаро сертификатга тайёрлаш, уларга тил сертификатларини олишда қулайликлар яратиш ҳамда СамДУ тадқиқотчиларини Туркиянинг дунё университетлари Топ-1000 талигидан жой олган олий таълим муассасаларида тадқиқот олиб боришларига шароит яратиш, бакалавриат ва магистратура талабалари учун стипендия дастурлари жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон-Туркия муносабатларининг йилдан-йилга ривожланиб бораётган ҳамдўстлик алоқаларида илм-фан ва таълимдаги ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Самарқанд давлат университети Туркия олий таълим муассасалари билан доимий ва фаол равишда ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиб келмоқда. Мазкур ташриф икки томон учун нафақат таълимда, балки иқтисодий тармоқлар, шу жумладан қурилиш соҳасида ҳам манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан келишувлар олиб боришга қулай муҳит ҳозирлади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.