Самарқанд давлат университети профессори Ҳамза Туробовнинг "Физикавий кимёдан масалалар тўплами" номли ўқув қўлланмаси нашр etildi...

    "Физикавий кимёдан масалалар тўплами" ўқув қўлланмаси кимё магистратура мутахассислиги ва кимё (турлар бўйича), кимёвий технология материалшунослик ва янги материаллар  технологияси бакалавр  йўналишлари бўйича дастурлар асосида ёзилган бўлиб, физикавий  кимёнинг термодинамика, кинетика ва электрокимё бўлимларини ўз  ичига олган. Ҳар бир мавзунинг бошида қисқача назарий тушунчалар, асосий формула ва тенгламалар келтирилган. Сўнгра  мавзуга доир намунавий ва мустақил ечиш учун масалалар келтирилган.  Ўқув қўлланмадан университетларнинг кимё, биология факультети талабалари, ҳамда физикавий кимёга қизиқиши юқори бўлган профессор - ўқитувчилар ҳам фойдаланиши мумкин.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати