Самарқанд давлат университети талабаларига Самара давлат университети вакили семинар ўтди...

Самарқанд давлат университети талабаларига Самара давлат университети рекрутинг бўлими бошлиғи Евгений Торшин семинар ўтди.
Семинарда Самара давлат миллий тадқиқот университети фаолияти, таълим ва тадқиқот жараёнлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, талабалар университетнинг мутахассислар тайёрлаш ва илмий тадқиқот йўналишлари, фан ва инновацион марказлари, халқаро талабаларнинг таҳсил олишлари учун жорий қилинган таълим дастурлари ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Маълумот учун, Самара миллий тадқиқот университети Россиянинг дунё университетлари топ-1000 талигидан жой олган нуфузли университетларидан биридир. Бугунги кунда университетда энергетика, авиация, ахборот технологиялари, радиоэлектроника, автомобилсозлик, металлургия, IT, табиий ва ижтимоий фанлар каби бир қатор йўналишларда мутахассислар тайёрланади. Университет таркибида авиация, энергетика, информатика ва кибернетика, иқтисодиёт, юридик, ижтимоий-гуманитар ва табиий фанлар каби институтлар фаолият юритади. Университетда дунёнинг 73 давлатидан ташриф буюрган 1000 дан ортиқ талабалар таҳсил олади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар