Самарқанд давлат университетида битирувчи курс талабаларини иш билан таъминлаш мақсадида давра суҳбати ўтказилди…

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд филиали бўлим бошлиғи Фозилхон Ахатов СамДУ битирувчилари билан учрашди. Семинарда талабаларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда вакант лавозимларни қай тартибда топиш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, ташкилотнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлари фаолияти таништирилди. Ушбу тармоқларда эълон қилинадиган бўш иш ўринлари ишончли ва коррупциядан ҳоли эканлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олисди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.