Самарқанд давлат университетида “ИТ соҳасини ривожлантириш истиқболлари мавзусида” учрашув ўтказилди.

    Тадбирда “Дастурлаш нимага керак ва бугунги кунда қайси дастурлаш тилларини ўрганиш керак” мавзуси бўйича “Codeschool” корхонаси асосчиси Зариф Нахалов, “Freelancingga биринчи қадам ва “Nextgen” корхонасида кадрларга бўлган эҳтиёж” мавзусида “Nextgen” корхонаси асосчиси Акбаров Мукҳаммад Али, “Стартап ва инновацион лойиҳаларни яратиш истиқболлари” мавзусида Вилоят Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Алишер Нарбаевлар маърузаси билан иштирок этди.

    Шунингдек, сўзга чиққанлар иштирокчиларга ўз корхоналари фаолияти билан таништирди.

    Тадбир охирида талабалар қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.