Икки ой аввал Шанхай ҳамкорлик ташкилотига мезбонлик қилган Самарқандда бу гал Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар йиғилди. Албатта, бу қадамлар жаҳон сиёсатида қизиқиш билан кузатилиб, Ўзбекистон муаммоларни муҳокама қиладиган ва ечим топадиган давлат сифатида алоҳида эътироф этилди. Бу сиёсий ютуқлар ортида катта саъй-ҳаракатлар, стратегия ва энг аввало, истиқболли қараш ва ёндашувлар турибди.

     Ҳали йўлнинг бошида турган бу ташкилот вақт ўтиши билан халқаро майдонда Европа Иттифоқи каби нуфузли муассаса бўлишига шубҳа йўқ. Катта аҳоли ва кучни ифодаловчи ташкилот, кўп қутбли дунёда сиёсий ва иқтисодий ютуқлардан ташқари Турк дунёсига тарихий ва маданий қадриятларни янада кучлироқ ифодалаш имкониятини беради. Айниқса, Марказий Осиёда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни мақсад қилган ташкилот минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни ошириш ва умумий ривожланиш салоҳиятини юзага чиқаришга қаратилган ташқи сиёсат тадқиқотларига эътибор қаратади.

    Ўзбек халқининг ўз миллий етакчиси атрофида жипслашиб, эришаётган ютуқларидан қувонамиз, унинг йўли ёруғ бўлишини тилаймиз.

 

Туғба Йилмаз (Туркия),

Самарқанд давлат университети

ўзбек тилшунослиги кафедраси тадқиқотчиси.