Ўқув қўлланма: “Математик анализ I”

Самарқанд давлат университети математик анализ кафедраси доцентлари Толибой Абсаломов, Бувирозия Файзуллаева, Ғофуржон Хасановларнинг “Математик анализ I” номли ўқув қўлланмаси нашр этилди.
Ушбу ўқув қўлланма механика-математика факультети талабалари учун мўлжалланган бўлиб, у математик анализнинг тўпламлар назарияси, ҳақиқий сонлар кетма-кетликлари учун лимитлар назарияси, функция ва унинг лимити, функциянинг узлуксизлиги, функциянинг ҳосила ва дифференциали, дифференциал ҳисобнинг баъзи бир татбиқлари, аниқмас ва аниқ интеграллар, аниқ интегралнинг баъзи татбиқлари, хосмас интеграллар каби бўлимларига бағишланган. Ўқув қўлланмада бу бўлимларга доир мавзулар батафсил ёритилиб, уларга оид мисол ва масалалар ечилиши билан кўрсатилган ҳамда мустақил иш топшириқлари берилган.
Ушбу ўқув қўлланма бакалавриатнинг математика йўналиши I курс талабалари учун математик анализ курсининг 2021-2022 ўқув йилида тасдиқланган фан дастури асосида ёзилган бўлиб, у давлат таълим стандартлари талаблари ҳамда “Математик анализ” фанининг намунавий дастури асосида ёзилган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.