Машҳур турколог олим, Муғла Ситки Кочман университети профессори Али Акар Самарқанд давлат университети талаба ва магистрантларга онлайн дарс ўтиб келмоқда…

Самарқанд давлат университети филология факультети таълимда илғор хорижий тажрибаларни жорий қилиш мақсадида Туркиянинг Муғла Ситки Кочман университети билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Туркиялик профессор Али Акар икки йилдан буён лингвистика йўналишида таҳсил оладиган магистрантларга “Лингвокултрология” ва бакалавр босқичидаги талабаларга “Тил тарихи” фанидан онлайн маъруза қилиб келмоқда…
Профессор Али Акар филология факультети 3 босқич талабаларига “Тил тарихи” фанидан “Қорахонийлар даври адабий манбалари” ҳақида маъруза қилди. Олим маърузаларини Муғла Ситки Кочман университетида ва СамДУ да ишлаб чиқилган “Тил тарихи” ўқув дастури асосида олиб бормоқда.
Ўтилаётган дарслар нафақат талабалар, балки тадқиқотчи ва профессор- ўқитувчилар учун катта қизиқиш уйғотмоқда…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат Акрамов олган суратлар.