Ўқув қўлланма: “Ўсимликлар ривожланиш биологияси”

Самарқанд давлат университети ботаника кафедраси доцентлари Зебинисо Умурзоқова, Бўстон Исломов, Зебинисо Намозоваларнинг “Ўсимликлар ривожланиш биологияси” номли ўқув қўлланмаси нашр этилди...
“Ўсимликлар ривожланиш биологияси” фанини ўқитишдан мақсад талабаларга ўсимликлар ҳужайраси, ўсимликлар тўқималари, вегетатив ва генератив органлари, чангланиш ва уруғланиш жараёнлари, меванинг ҳосил бўлиши, тарқалиши ўсимликларнинг ҳаётий шакллари, ўсимликлар эмбриологияси фаннинг илмий–назарий асосларини; улардан фойдаланиш усулларини ўргатишдир. Шунингдек, замонавий тадқиқот методларини, микротехника билан ишлаш; микропрепаратлар тайёрлашни; ўқув ва илмий гербарийлар тайёрлашни; олинган натижаларни таҳлил қилишни замонавий педагогик технологиялар асосида ўргатишдан иборат.
Мазкур қўлланмадан биология, биотехнология ва экология йўналишлари, шунингдек, Республикамиздаги ботаника фани ўтиладиган барча Олий ўқув юртлари талабалари ҳам фойдаланишлари мумкин.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.