СамДУ ва Москва давлат университети кимёгар олимларининг ҳамкорлиги…

Самарқанд давлат университетига Москва давлат университетининг таниқли кимёгар олимлари профессор Николай Ферапонтов ва доцент Оксана Бондаренколар ташриф буюрди.
Бундан асосий мақсад СамДУ профессори Ҳамза Туробов билан амалга оширилаётган “Ўзбекистон ҳудудидаги оқова ва чиқинди сувларни ҳамда орололди ичимлик сувларини тозалаш” мавзусидаги илмий ишларни маслаҳатлашиш ва СамДУ кимё факультети ўқув лабораторияларни билан танишишдир. Шунингдек, кимё соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтиришдир.
Маълумот учун, СамДУ профессори Ҳамза Туробов, Москва давлат университети профессори Николай Ферапонтов ва доцент Оксана Бондаренколарнинг “Полимер гелларнинг физик-кимёвий ва супрамолекуляр хоссалари” номли ўқув қўлланмаси инглиз тилида нашр этилди
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.