Самарқанд давлат университетига АҚШ нинг Невада университети (Рено) профессорлари ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига АҚШ нинг Невада университети (Рено) профессорлари Barry Perryman, Bradley Schultz, Tracy Shane лар ташриф буюрди. Бундан асосий мақсад Самарқанд давлат университетида ўтказиладиган “Марказий Осиё яйловлари: глобал муаммолар ва глобал имкониятлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда маърузалари билан иштирок этишдир.
Шунингдек, яйлов соҳасидаги АҚШ да эришилган илмий ишланмалар ва ютуқларни Марказий Осиё яйловлари, хусусан Ўзбекистон ҳудудида жорий этиш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш ҳам кўзда тутилган.
Самақранд давлат университети
Ахборот хизмати.