Шашка бўйича жаҳон чемпионати совриндорлари тақдирланди…

Жорий йилнинг сентябрь ойида Қирғизистонда имконияти чекланганлар ўртасида шашка спорти бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилди.
Ушбу мусобақда Самарқанд давлат университети математика факультети талабаси Файзулло Мардиев олтин медални, филология факультети талабаси Маҳбуба Халилова ва спорт фаолияти ва санъат факультети талабаси Аббос Равшановлар кумуш медални қўлга киритди.
Мусобоқа ғолибларини Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Аҳмаджон Солиев тақдирлади ва кейинги фаолиятларига муваффақият тилади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати