Самарқанд давлат университетида ташкил этилган “Марказий Осиё яйловлари: глобал муаммолар ва глобал имкониятлар” номли халқаро конференция доирасида ЎзР Фанлар академияси Ботаника институти олимлари томонидан “Ўзбекистон ўсимликлар хилма-хиллигини тадқиқ этишнинг замонавий босқичи: рақамли технологияларнинг ўрни ва фойдаланиш истиқболлари” номли алоҳида шўба ташкил этилди. Бунда институтнинг Ўзбекистон флораси лабораторияси мудири, академик Комилжон Тожибаев ва лабораторияда фаолият олиб бораётган қатор ёш олимлар ва тадқиқотчилар ўз маърузалари билан иштирок этди.   

    Ушбу тадбир доирасида академик Комилжон Тожибаев институт олимлари томонидан сўнгги йилларда олиб борилган замонавий илмий-тадқиқот натижалари асосида чоп этилган, 200 нусхадан ортиқ илмий адабиётлар ва монографияларни СамДУ биология факультети олимларига топширди. Мазкур илмий адабиётлар СамДУ профессор-ўқитувчилари ва ёш тадқиқотлари учун Ўзбекистон олимлари томонидан флористика соҳасида эришилган энг сўнгги ютуқлардан хабардор бўлиш имконини яратади.  

  Самарқанд давлат университети

         Ахборот хизмати.