Самарқанд давлат университетида “Ўзбекистон-Франция маданий ҳамкорлиги” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда Самарқанд давлат университетига Франциядан ташриф буюрган тадқиқотчи ва олимлар, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

    Семинарни Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Ахатов кириш сўз билан очди. Шундан сўнг Ўзбекистон-Франция ҳамкорлик алоқалари ҳақида тақдимот намойиш этилди.

    Семинарда “Ўзбекистон йўллар кесишувида” мавзусида илмий тадқиқот олиб борган INALCO - Франция Шарқ тиллари ва ривожланиш миллий институти профессори Катерин Пужол ўз маърузаси билан иштирок этди. Шунингдек, Франциянинг Ангулем университети тадқиқотчиси Элоиз Буателло “Буюк Ипак йўли Лувр музейида” мавзусида тақдимот қилди. Тақдимотда Лувр музейи ташкил топиш тарихи, бугунги фаолияти ҳамда музей намуналари ҳақида атролича маълумот берилди.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар
.