“Боқий шаҳар мажмуаси”га саёҳат

Самарқанд давлат университети ректори ва Фахрийлар кенгаши ташаббуси билан университетнинг бир гуруҳ фахрий профессор-ўқитувчи ва ходимлари учун Самарқанд “Халқаро туризм маркази”нинг “Боқий шаҳар мажмуаси”га саёҳат ташкил қилинди.
Фахрийлар “Боқий шаҳар” тарихий мажмуасида жойлашган рассомлик, амалий санъат, зардўзлик йўналишларида миллий ҳунармандчилик устахоналари, миллий услубдаги чойхоналар, ширинликлар савдо шохобчалари, Чорсу шарқ бозори ва миллий кийимлар галереяларида бўлдилар.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.