Бугун, 9 декабрь куни Самарқандда қор ёғиши кутилмоқда

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади, туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.