Самарқанд давлат университети инглиз тили кафедраси доцентлари Шаҳноза Хушмуродава ва Комила Маҳкамовалар хорижий тил ва адабиёт йўналиши талабаларидан “Anglia Examination” дастури асосида инглиз тилини билиш даражасини аниқлаш учун эксперементал тестлар ўтказди. Ушбу имтиҳон синов тариқасида олиниб, Ўзбекистонда биринчи бор қўлланилмоқда.

    Бунда талабалар Пласемент веб дастури орқали ўқиш, эшитиш, грамматика ва луғат бойлиги билимларини синовдан ўтказишди. Дастур онлайн тарзда Аглиянинг Чечестр коллежига уланган бўлиб, натижалари хорижлик мутахассислар томонидан баҳоланди.

    Энг асосийси, талабалар олган натижасига қараб “Anglia Examination” дастури асосида 4 ойгача бепул ўқитилади ва иккинчи марта қайта имтиҳон топширишга рухсат берилади. Агар ушбу дастур ўзини оқласа Ўзбекистон бўйича кенг татбиқ қилиниши режалаштирилган.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.