Монография
Самарқанд давлат университети полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси мудири, профессор Нормурод Файзуллаев ва доцент Норйигит Мусулмоновларнинг "Биофунционал катализаторларда асителеннинг каталитик ўзгаришлари" номли монографияси рус тилида нашр этилди...
Ушбу монография органик кимё ишлаб чиқаришининг асосий йўналишларидан бири асетилен кимёсига бағишланган. Биринчи бўлимда асетиленнинг каталитик реакциялари ва активланиш механизми, иккинчи бўлимда асетиленни гидрогалогенлаш, учинчи бўлимда гидратлаш ва тўртинчи бўлимда асетиллаш реакциялари атрофлича ўрганиб чиқилган. Бундан ташқари монографияда винилхлорид, хлоропрен, асеталдегид, асетон ва виниласетат олиш технологиялари ёритилган. Монография магистрлар, аспирантлар, илмий тадқиқотчилар ва шу соҳада ишлайдиган илмий ҳамда илмий – техник ходимлар учун мўлжалланган. Китоб Самарқанд давлат университети ва Атирау нефт ва газ университет (Қозоғистон) олимлари томонидан ҳамкорликда тайёрланган...
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати