Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтининг ҳимояланган ер мева-сабзавотчилиги таълим йўналишидаги икки нафар магистрант диссертация ишларини ҳимоя қилди.

    Ушбу магистрантлар 2020 йил январь ойида ўқишга қабул қилиниб, икки йил давомида илмий изланишлар олиб борди. Тадқиқотчиларнинг ишланмалари муваффақиятли ҳимоя қилиниб, комиссия аъзолари томонидан муносиб баҳоланди.

    Агрокимё кафедраси профессори Давлат Нормуродов илмий раҳбарлигида тадқиқот олиб борган магистрант Жавоҳир Эргашевнинг “Ҳимояланган ерларда помидорнинг гетрозисли дурагайларни ўстириш хусусиятлари” мавзусидаги бажарган ишлари дала шароитида ва назарий билимларга асосланган бўлиб, профессор-ўқитувчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.

    Шунингдек, профессор Собир Санаев илмий раҳбарлигида магистрант Музаффар Розиқовнинг дунё бозорига энди кириб келаётган, қимматбаҳо ва шифобахш - порей пиёзи бўйича олиб борган изланишлари жуда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Беҳруз Шамсиддинов

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими,

Шавкат Акрамов олган суратлар.