Бугун Самарқанд давлат университети катта ўқитувчиси  Элмира Хошу ва доцент Бурхон Файзуллаевнинг туғилган куни.

    Элмира Хощу 1950 йил Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида туғилган. 50 йилдан буён Самарқанд давлат университети филология факультетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги доценти Бурхон Файзуллаев 1958 йил Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида туғилган. Шу кунга қадар Самарқанд давлат тиббиёт институти ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда ишлаб келмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси бугунги кун муносабати билан уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, меҳнат ва илмий фаолиятига омад ҳамда улкан зафарлар тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши