Бугун, 1 март куни Самарқандда 20 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда
Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.