Бугун, 6 март куни Самарқандда ёғингарчилик кутилмоқда

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга етади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 17-22 даража иссиқ бўлади.
Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.