Самарқанд давлат университетида “Глобал ўзгаришлар даврида ёшлар онгида қадриятий дунёқараш шаклланишининг миллий ва умуминсоний муаммолари” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

    Анжуман ЎзМУ, Белорус Миллий фанлар академияси қошидаги Белорус Фалсафа институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

    Халқаро конференция “Замонавий таҳдид ва даъватлар шароитида Ўзбекистон ва Беларус ёшлари онги шаклланишининг ижтимоий-маданий ва аксиологик асослари” мавзусидаги халқаро фундаментал лойиҳа доирасида ташкил этилди.

    Гибрид шаклида ўтказилган конференция жамият ижтимоий тузилишининг долзарб масалалари, хусусан, ёшлар онгида қадриятий дунёқарашни шакллантиришнинг миллий ва умуминсоний муаммоларига бағишланган.

 

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.