Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчилари учун “Хайр жонажон лицейим, салом келажагим” номли битирув оқшоми ўтказилди.

    Тадбирни Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича биринчи проректори, профессор Аҳмаджон Солиев кириш сўз билан очиб, барча ёшларга омад тилади. Шунингдек, СамДУ ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенъати аъзоси Рустам Холмуродовнинг табригини эшиттирди.

    Тадбирда битирувчиларнинг 18 нафарига аъло даражали диплом ҳамда “Академик лицейимиз ифтихори” стипендияси топширилди. Шу билан бирга 120 нафар чет тили сертификатига эга бўлган битирувчилар алоҳида эътироф этилиб, уларнинг ота-оналарига миннатдорлик билдирилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.