Самарқанд давлат университети ҳузуридаги Туркология илмий-тадқиқот институтида туркиялик журналист Муҳаммад Рўзибой томонидан ёзилган “Азиз Санжар билан 7 кун” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. 

    Асарда дунё миқёсида тан олинган, Нобел мукофоти совриндори, АҚШ нинг Шимолий Каролина университети профессори, буюк турк олими Азиз Санжарнинг Самарқандга ташрифи, бу ерда ўтказган учрашувлари, олиб борган илмий ва маърифий фаолияти батафсил баён этилган.

    Китобда Азиз Санжарнинг нафақат илм-фан соҳасидаги ютуқлари, балки унинг ёшларга, айниқса, Ўзбекистон талаба-ёшлари ва олимларига берган тавсиялари,  фикр-мулоҳазалари ҳам ўз ифодасини топган. Муаллиф Муҳаммад Рўзибой ушбу асарда воқеаларни жонли тасвирлар, тарихий манбалар ва шахсий суҳбатлар асосида ёритишга ҳаракат қилган бўлиб, китоб ўқувчида чуқур таассурот уйғотади.

    Тақдимот маросимида Самарқанд давлат университети филология факултети декани, профессор Жўлибой Элтазаров, илмий-тадқиқотлар ва инновацион ривожлантириш бошқармаси бошлиғи профессор Ҳаким Хушвақтов, Туркия Республикасининг Самарқанддаги Бош консуллиги вакиллари, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети раҳбарияти, шунингдек, кўплаб тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этдилар.

    Тадбир давомида иштирокчилар китобнинг мазмун-моҳияти, унинг ёш авлодга илмга бўлган меҳр ва фидойилик руҳини сингдиришдаги ўрни ҳақида ўз фикрларини билдирдилар.

    Маълумот учун, Нобел мукофоти лауереати Азиз Санжар, Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов таклифига биноан 3 марта Самарқадда бўлди...