Самарқанд давлат университети олими Европа ва Ўрта ер денгизи ўсимликлар карантини ва ҳимояси ташкилотнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этди…
Европа ва Ўрта ер денгизи ўсимликлар карантини ва ҳимояси ташкилотнинг (EPPO) Тошкент шаҳрида ўтказилаётган навбатдаги йиғилишида СамДУ Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтининг биолаборатория мудири, биология фанлари номзоди Темур Юсупов иштирок этди.
Олим ушбу анжуманда ўсимликлар ҳимояси йўналишида бугунги кунда СамДУда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ва келгусидаги режалар ҳақида тақдимот қилди.
Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган ушбу учрашувда 20 дан ортиқ давлатлардан ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича мутахассислар қатнашди. Учрашувнинг асосий мавзуси қишлоқ хўжалигида фитосанитар хавфсизлик бўйича ягона стандартларни яратиш масалаларига қаратилган.
Маълумот учун, Европа ва Ўрта ер денгизи ўсимликлар карантини ва ҳимояси ташкилоти бутун дунёда қишлоқ хўжалиги ва ўрмончиликда зарарли организмлар ва касалликларга қарши курашиш ҳамда уларнинг тарқалишини олдини олиш бўйича халқаро стандартларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.