Бугун Самарқанд давлат университети математик моделлаштириш кафедраси доценти Сайфиддин Амриддиновнинг таваллуд топган куни.

    Физика-математика фанлари номзоди, доцент Сайфиддин Амриддинов Самарқанд шаҳрида туғилган. 80 ёшни қарши олган олим 60 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси Сайфиддин Амриддиновни самимий муборакбод этиб, ижодий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати