Самарқанд давлат университетида ЗООСтан – Марказий Осиёни ўрганиш археологик марказининг халқаро тадқиқот лабораторияси раҳбари, профессор Уилям Ренду билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашув давомида археология ва унинг замонавий йўналишлари бўйича илмий-техникавий ҳамда таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    Мулоқотда Ўзбекистон ва Франция ҳудудида қўшма археологик қазишмалар ташкил этиш ва амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Учрашув давомида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Ушбу ҳамкорлик халқаро илмий тадқиқотларни ривожлантириш, талабаларнинг амалий билимларини ошириш ҳамда Ўзбекистон ва Франция олимлари ўртасидаги илмий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.