Бугун Самарқанд давлат университет факультетлараро жисмоний маданият кафедраси мудири, доцент Орифжон Рауповнинг таваллуд топган куни.

    Орифжон Раупов 1956 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. 67 ёшни қарши олган олим,  45 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси Орифжон Рауповни самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.