Олтой давлат университети магистрлари Самарқанд давлат университетида
Олтой давлат университетининг 4 нафар магистранти академик мобиллик дастури доирасида Самарқанд давлат университети география ва экология факултетига ташриф буюрди.
Мазкур дастур “Марказий Осиё мамлакатларида атроф-муҳитни бошқаришда қўлланиладиган замонавий метод ва технологиялар (Ўзбекистон мисолида)” мавзусига қаратилган бўлиб, унинг мақсади илмий-тадқиқот ва амалий иш кўникмаларини мустаҳкамлаш, Марказий Осиё давлатларининг глобал ва минтақавий муаммолари соҳасидаги билимларни чуқурлаштириш, Ўзбекистон ҳудудини табиатдан фойдаланиш ва барқарор ривожлантириш стратегиясини ўрганиш, шунингдек хорижий давлатлар ҳудудида геофазовий таҳлил соҳасида қўлланиладиган дала ва масофавий зондлаш тадқиқот усулларини ўрганишдан иборат.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.