Самарқанд давлат университетида Erasmus+ CBHE лойиҳаларининг Самарқанд таълим муассасаларидаги таъсири мавзусида семинар ташкил этилди..
Самарқанд давлат университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, ERASMUS+олий таълим ислоҳоти бўйича экспертлар миллий жамоаси (HEREs) ҳамкорлигида ERASMUS+ дастури бўйича лойиҳалар ёзиш ва тақдим этишга доир семинар ўтказилди.
Семинар-тренингда 19 лойиҳада (жумладан 14 таси тугалланган ва 5 таси давом этаётган) иштирок этган 8 та Самарқанд ОТМларининг маҳаллий лойиҳа координаторлари ва жамоа аъзолари, олий таълимнинг манфаатдор томонлари, академик бўлмаган ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Унда турли даражаларда (индивидуал, институционал, тизимли ва миллий) тугалланган лойиҳаларнинг таъсирини баҳолаш, Самарқанд олий ўқув юртлари иштирокидаги CBHE лойиҳалари ўртасида синергияни ошириш ва тармоққа киришга рухсат бериш, амалга оширилаётган ва тугалланган лойиҳалар натижалари ва ютуқларини манфаатдор томонларга тарғиб қилиш ва тарқатиш, минтақадаги университетларнинг CBHE дастуридаги иштирокининг пасайиши сабабларини таҳлил қилиш масалалари бўйича фикрлар ўртага ташланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.