Самарқанд давлат университети олимлари халқаро грант соҳиби бўлди…
Самарқанд давлат университети профессори Акмал Ахатов, махсус ҳуқуқий фанлар кафедраси доцентлари Зокир Қувондиқов ва Ирина Филиповалар “Erasmus+Jean Monnet” номли халқаро грантга эга бўлди. Мазкур грант дастур “Сунъий интеллектни тартибга солиш: Марказий Осиё учун Европа ёндашуви” лойиҳаси доирасида амалга оширилади.
Ушбу грантнинг қиймати 30 минг еврони ташкил этиб, Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури кўмагида молиялаштирилади.
Грант шартномаси таълим, аудиовизуал ва маданият ижрочи агентлиги томонидан Европа Иттифоқи комиссияси ва Самарқанд давлат университети томонидан берилган ваколатлар асосида тузилган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.