Самарқанд давлат университети бўлим бошлиғи Хитойда ўтказилаётган халқаро семинарда иштирок этмоқда…
Самарқанд давлат университети халқаро алоқалар ва стратегик ривожланиш бўлими бошлиғи Дилшод Облоқулов Кемер ва йўл бўйи мамлакатларидаги маҳаллий хитой тили ўқитувчилари учун ташкил этилган семинарда иштирок этмоқда. Мазкур халқаро семинар Хитойнинг Шенянг педагогика университида ўтказилмоқда. Анжуманда 6 давлатдан 16 нуфузли университет вакиллари иштирок этмоқда.
Дилшод Облоқулов мазкур семинарда Самарқанд давлат университети ва Хитой олий таълим муассасалари ҳамкорлиги бўйича маъруза қилди.
Семинарнинг асосий мақсади хитой тили ўқитувчилари малакасини ошириш. Шунингдек, аъзо давлат вакилларига хитой тили ўқитувчиларини тайёрлаш борасида Шенянг педагогика университетининг тажрибасини татбиқ этишдан иборат.
Семинар доирасида Лиаонинг провенциясидаги ОТМлар, тарихий обидалари билан таништириш ҳамда Ченду ва Чонгқинг шаҳарлари бўйлаб саёҳат ташкил этиш режалаштирилган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.