Халқаро ҳамкорлик
Самарқанд давлат университетига Новосибирск вилояти таълим масалалари маркази директори Ирина Путинсева бошчилигидаги делагация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан СамДУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов учрашди.
Мулоқотда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек Новосибирск вилоятидаги лицейларнинг таълим тизимини СамДУ академик лицейига татбиқ этиш масалалари бўйича фикр юритилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.