Диққат пиёда!
Самарқанд давлат университетида Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда мазкур мавзуда тарғибот тадбири ўтказилди. Йиғилишда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбар ходимлари, подполковниклар Анвар Ҳафизов ҳамда Зоир Аҳмедовлар пиёда ва ҳайдовчининг мажбуриятлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, автотранспорт ҳалокатларини олдини олиш бўйича маъруза қилдилар.
Қизғин давом этган учрашувда мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.