Бугун, 6 ноябрь куни Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Самарқанд вилояти ҳудудида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 19-24° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.