Бугун Самарқанд давлат университети математика факультети математик анализ кафедраси доценти Норжигит Ражабовнинг  туғилган куни.

    Норжигит Ражабов 1943-йил Самарқанд вилояти Иштихон туманида таваллуд топган. 81 ёшни қарши олган Норжигит Ражабов  60 йилга яқин Самарқанд давлат университетида турли хил лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати университет жамоаси Норжигит Ражабовни самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.